Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Електрон ҳужжатлаштириш тизими йўлга қўйилмоқда

17.03.2025

Бугун Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексиясида Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди.

Тадбирда соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, назорат инспексияси инспекторлари томонидан маъмурий баённомаларни электрон шаклда расмийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Семинарда соҳа мутахассислари томонидан электрон тизим орқали маъмурий ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тартибимаълумотларни ягона базага киритиш ва жараённинг шаффофлигини ошириш борасида батафсил тушунтиришлар берилди.

Мазкур янгилик ҳуқуқбузарликлар бўйича тезкор маълумот алмашишҳужжатлар расмийлаштириш жараёнини автоматлаштириш ҳамда инсон омилини камайтириш имконини беради.

Тадбир якунида семинар иштирокчилари томонидан соҳага янги ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича тавсиялар берилибинспекторларнинг малакасини ошириш ва тизимни такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексияси

Матбуот хизмати