Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

1-майдан ўзгарадиган жарималар миқдори билан танишинг.

01.04.2023

– Транспорт воситасини камар тақмасдан бошқариш - 165 000 (82 500) сўм

– Транспорт воситаси белгиланган техник кўрикдан ўтказилмасдан бошқариш, тиббиёт қутиси йўқлиги - 165 000 (82 500) сўм

– Транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш - 330 000 (165 000) сўм

– Транспорт воситасини суғуртасиз ҳайдаш - 330 000 (165 000) сўм

– Светофорнинг қизил ишорасида чоррахани кесиб ўтиш - 660 000 (330 000) сўм

– Транспорт воситасини нотўғри парковка қилиш - 660 000 (330 000) сўм

– Транспорт воситаси харакатланиши давомида ҳайдовчининг телефонда гаплашиши - 990 000 (445 000) сўм

– Давлат рақам белгисиз транспорт воситасини ҳайдаш - 1 650 000 (825 000) сўм

– Рухсат этилган тезликдан (20 км/с) гача  ошириш - 330 000 (165 000) сўм

– Рухсат этилган тезликдан (20-40 км/с) гача  ошириш - 1 650 000 (825 000) сўм

– Рухсат этилган тезликдан (+40 км/с) гача  ошириш - 2 970 000 (1 485 000) сўм

– Транспорт воситасини қарама-қарши йўлакда ҳаракатланиши - 3 300 000 (1 650 000) сўм

– Транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш - 8 250 000 (4 125 000) сўм ёки 3 йилгача “транспорт воситасини бошқариш”дан маҳрум қилиш

– Транспорт воситасини рухсатномасиз тонировка қилиш - 8 250 000 (4 125 000) сўм.

 *Қавс ичида 15 кун ичида тўланганда 50 фоизлик чегирма кўрсатилган.