Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

ИИО учун интеллектуал-профессионал кадрларни тайёрлаш ва уларни хизматда кўтарилишининг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилади

02.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан ИИО учун интеллектуал-профессионал кадрларни тайёрлаш ва уларни хизматда кўтарилишининг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилади.

- олий таълимнинг икки босқичли (бакалавриат ва магистратура) тизими ва раҳбарлик таркибидаги кадрларни мақсадли тайёрлаш механизмларини жорий этган ҳолда ИИВ Академияси таълим жараёни тубдан ислоҳ қилинади;

- ИИВ Академиясининг Нукус филиали очилади;

- жойларда ходимларни бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ягона механизмларини жорий этган ҳолда ИИВ Малака ошириш институтини такомиллаштирилади;

- 2021 йил 1 сентябрдан эътиборан ўқув жараёнининг хизмат ўташ қоидалари билан узвий боғланган тартибини ўз ичига олган узлуксиз ўқиш-карьера тизимини жорий этилади;

- мафкуравий таълим, юридик фанлар ва жисмоний тайёргарликни кучайтирган ҳолда ИИВнинг академик лицейларида таълим жараёнини самарадорлиги оширилади;

- моддий рағбатлантириш механизмларини жорий этган ҳолда, ИИВ таълим муассасалари педагоглар таркибининг салоҳиятини оширилади;