Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

“Планшет” қурилмасида “Е-ma’muriy ish” ҳамда “АИБ-Ўзбекистон” тизимлари бўйича ўқув-семинар машғулотлари олиб борилди

10.01.2022

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 июнь кунидаги 407-сон “Ҳуқуқбузарликларни олдини олишда замонавий ахборот-комуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича қўшимчачора- тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 431-сон карори ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган йиғилишда, Тошкент вилояти ИИББ ҲПБ бошлиғи ўринбосари А.А.Худайқулов, ҲСваТХМБ бўлим бошлиғи О.М.Хайдаровлар томонидан Тошкент вилояти шаҳар-туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимларидан келган инспекторларига Тошкент вилояти ИИББ Мажлислар залида ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди.

Мазкур ўтказилган йиғилишда, ҳар бир профилактика инспекторларига “Планшет” қурилмасида “Е-ma’muriy ish” ҳамда “АИБ-Ўзбекистон” электрон дастури тизимларидан фойдаланиш тартиби бўйича тушунтириш ва ўқув-семинар машғулотлари олиб борилди.

“Е-ma’muriy ish” - тизимида ҳар бир профилактика инспектори томонидан фойдаланиш тартибда ҳуқуқбузарларга нисбатан электрон маъмурий баённома тўлдириш,ушбу дастурдан фойдаланиш тартиби тўғрисида тўлиқ тушунтириш ишлар ўтказилди. Ўқув-семинар машғулоти давомида ҳар бир профилактика инспекторларининг саволларига  жавоблар берилиб, қўшимча тушунтириш ишлари амалга оширилди.