Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Фуқаролар учун қўшимча қулайликлар

12.01.2022

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021йил 8июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 431-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан, фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, ўтган 2021 йилнинг 30 июлдан бошлаб, мобил алоқа операторлари томонидан фуқароларнинг телефонларига маъмурий жарималар тўғрисида маълумотларни “SMS” хабарнома орқали юбориш сервиси ишга туширилганэди.

2021йил 10декабрдан бошлаб фуқароларга маъмурий жарималар тўғрисида “SMS” хабарнома кўринишида юбориш сервиси тўлиқ ишга туширилган бўлиб, шу кундан бошлаб “UzEMI” номи билан “SMS” хабарнома “Е-ma’muriy ish” – тизими доирасида хабарнома ваколатли органлар томонидан автоматлаштирилган равишда амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Мазкур сервис орқали фуқароларнинг телефон рақамларига ваколатли орган томонидан маъмурий жарима белгиланганлиги, жарима тўлаш тўғрисидаги қарор рақами тўғрисидаги ҳамда маъмурий жарима белгиланган муддат ичида тўлов амалга оширилмаганда Мажбурий ижро органлари томонидан ундирилиши ҳақидаги хабар фуқароларга кетма кетликда белгиланган муддатларда юборилади.

Шунингдек, ejarima.uz веб-сайти орқали ҳам “SMS” орқали юборилган маъмурий баённома ва кўриб чиқилган қарорларни электрон равишда кўриш ва фойдаланиш имкониятлари мавжуд.

Тез кунларда, фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлишлари маъмурий жарималар, маъмурий қарорлар электрон шаклда маълумотларни олишлари учун“Mening jarimalarim” номлимобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб ишга туширилиши режалаштирилган.

Хизматдан жарималарини текшириш бепул бўлиб,“Mening jarimalarim” орқали Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарликларга оид маъмурий жарималар бўйича маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази