Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин

13.02.2023

Майда безорилик қилган шахс жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин

Қуйида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин:

-          туҳмат;

-          ҳақорат қилиш;

-          фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш;

-          фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш;

-          шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш;

-          енгил тан жароҳати етказиш;

-          мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш;

-          экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш;

-          транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;

-          ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши;

-          майда безорилик;

-          ўзбошимчалик.

Аммо юқоридаги ҳуқуқбузарликларни 1 йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Манба : Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 2 бўлим, 2 боб.