Тест режимида

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

14.04.2022

Ҳукумат қарори (178-сон, 12.04.2022 й.) билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;

2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;

2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.