Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

ЖАРАЁН

29.08.2025

Куни кеча, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.04.2025 йилдаги “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинарда фармонда белгиланган бир қатор устувор вазифалар, шу жумладан, “маъмурий иш” тизими бўйича соддалаштирилган тартибда иш юритиш масалалари ҳақида иштирокчиларга тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, семинарда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, “E-ma’muriy ish” тизимида ҳужжатларни электрон тартибда расмийлаштириш ҳамда иш юритиш қоидалари бўйича иштирокчиларга атрофлича амалий кўникмалар берилди. Ҳудудий инспекция ходимлари эса семинарда ZOOM платформаси орқали масофавий тарзда иштирок этдилар.

 

Манба: Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining rasmiy telegram kanali.